Ўзбекистонга 2023 йилда Қозоғистондан 1 миллиондан зиёд турист борган
TASHKENT. Kazinform - 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

ЎР Статистика агентлиги хабарига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 млн нафарга ёки 26,6 фоизга ошган.
Ўзбекистонга 2023 йилда энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган:
Тожикистондан – 2 155,2 минг нафар;
Қирғизистондан – 1 757,1 минг нафар;
Қозоғистондан – 1 333,3 минг нафар;
Россиядан – 714,3 минг нафар;
Туркиядандан – 106,5 минг нафар;
Туркманистондан – 100,3 минг нафар;
Хитойдан – 42,5 минг нафар;
Ҳиндистондан – 45,5 минг нафар;
Жанубий Кореядан – 37,1 минг нафар;
Германиядан – 29,6 минг нафар;
Италиядан – 25,6 минг нафар;
АҚШдан – 23 минг нафар;
Франциядан – 18,6 минг нафар;
Буюк Британиядан – 16,2 минг нафар;
Испаниядан – 15,2 минг нафар;
Беларусдан – 15,1 минг нафар;
Озарбойжондан – 14,7 минг нафар;
Япониядан – 12,4 минг нафар.