Ўзбекистондан гуманитар юк ортилган 15 та юк машинаси Қозоғистонга етиб келди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, қийин даврда бошқа вилоятлар қатори қўшни давлатлар ҳам ёрдам бермоқда.

Гуманитарлық көмек
Фото: Kazinform

Куни кеча Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистонга 15 та юк машинаси юкланган инсонпарварлик ёрдами етиб келди. Уни Келес туманидаги Б.Қонисбаев номидаги божхона постида махсус кузатув хизмати кутиб олди.

Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жолдасов ва Келес тумани ҳокими Жанибек Ағибаев қўшни давлатга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Ушбу гуманитар ёрдам карвонини Туркистон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Сариағаш аҳоли пунктидан Қарағанди вилоятининг Қарағанди шаҳри, Балқаш шаҳригача олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистондан юборилган гуманитар ёрдам машиналари сув тошқини туфайли Ақтўбе шаҳрига етказилган эди.

Сўнгги хабарлар