14:35, 11 Декабрь 2024 | GMT +5
Ўзбекистондан экспорт қилинадиган анорнинг 64 фоиздан ортиғи Россияга тўғри келади
2024 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон хорижга 3,4 минг тоннадан ортиқ анор етказиб берди, дея хабар беради Статистика агентлиги.
Энг фаол экспорт - 2,2 минг тонна Россияга амалга оширилди.
Шунингдек, ушбу даврда:
- Қозоғистонга - 448 тонна
- Тожикистонга - 279 тонна
- Қирғизистонга - 266 тонна
- бошқа мамлакатларга - 222 тонна анор етказиб берилди.