13:38, 19 Ноябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистондаги отлар сони маълум бўлди
2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига, республикада боқилаётган жами отлар сони 271,8 мингтага етган, деб хабар беради Кazinform агентлиги ЎР Статистика агентлигига таяниб.
Натижада, отлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 фоизга ошган. Энг кўп отлар сони Тошкент вилоятида бўлиб, ҳудудда 55,4 минг бош от мавжуд. Энг ками эса Хоразм вилоятида 5,5 минг бошни ташкил қилади. Бундан ташқари, қолган ҳудудларда отлар сони қуйидагича:
- Қашқадарё вилояти – 35,7 минг бош
- Жиззах вилояти – 30,6 минг бош
- Самарқанд вилояти – 28,9 минг бош
- Қорақалпоғистон Республикаси – 28 минг бош
- Навоий вилояти – 23,4 минг бош
- Сирдарё вилояти – 16,4 минг бош
- Сурхондарё вилояти – 15,7 минг бош
- Фарғона вилояти – 10,3 минг бош
- Бухоро вилояти – 7,6 минг бош
- Андижон вилояти – 7,3 минг бош
- Наманган вилояти – 7 минг бош