Ўзбекистонда жойлашган газ конида олтингугурт гази сизиб чиқди

1 сентябрь куни соат 15:17 да Бойсун туманида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғилаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган, деб хабар беради Kazinform Uznews.uzга таяниб.

шахта в Узбекистане
Фото: Хокимият Сурхандарьинской области

Нашрнинг ёзишича, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари ва вилоят ҳокими етиб борган. Мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар