Ўзбекистондаги энг баланд бино — Nest One қурилиши якунланди

Ўзбекистондаги энг баланд бино — Nest One қурилиши якунланди
Фото: Nest One

Бутун Тошкент манзараси кўриниб турувчи ресторан, ҳашаматли хонадонлар ва резидентлар учун 33 та жамоат ҳудудларини ўз ичига олган Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино – Nest One меҳмонлар учун ўз эшикларини очди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Kun.uzга таяниб.

Nest One мажмуаси алоҳида экотизим сифатида ўйланган бўлиб, шаҳарнинг ажойиб маназараси намоён бўлувчи премиал хонадонлар, офислар ва 33 та жамоат ҳудудлари: дўконлар, ресторанлар, болалар майдончалари, қишки боғ, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш ҳудудларини ўзида жамлайди.

Ўзбекистондаги илк осмонўпар турар жой биноси баландлиги 267 метр, элликдан ортиқ қаватдан иборат. Бино 27 000 тонна темир, 150 000 тонна бетондан, мингдан зиёд инсоннинг меҳнати эвазига қуриб битказилди.

Осмонўпар бино қурилиши 2019 йилда бошланди ва бугунги кунда Nest One – бу “Орзулар амалга ошадиган маскан”дир. Осмонўпар илк бора қўлланилган кўплаб новаторлик концепцияларини уйғунлаштиради, барча ишлатилган материаллар ва ечимлар жиддий асосга ва мураккаб муҳандислик ҳисоб-китобларига эга. Иморатда энг сўнгги жаҳон технологиялари қўлланилган ва бугунги кунда дунёдаги энг хавфсиз осмонўпар бинолардан бири саналади. Ёнғин хавфсизлиги барча халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда лоийҳаланган.

Ўзбекистондаги энг баланд бино — Nest One қурилиши якунланди
Фото: Nest One

Nest One – Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар мамлакатдаги энг баланд турар жойи биноси бўлди. All Inclusive хизматлар концепцияси асосида бунёд этилган бинода жами 1029 та хонадон ва 29 та тезюрар лифт мавжуд. 20 та VIP-хонадон шундоққина булутлар остида, 41- ва 50- қаватлар оралиғида жойлашган. Аксарият шоҳона апартаментлар аллақачон сотиб олинган.

Сўнгги хабарлар