Ўзбекистондаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди

Ўзбекистонда BYD заводидан илк электромобиллар чиқди
Фото: ЎзА

JIZZAX. Kazinform - Жиззах вилоятидаги “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонасида илк электромобиллар ишлаб чиқарила бошланди. Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Жиззах вилоятига келиб, BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонаси фаолияти билан танишди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Мазкур завод шу йил январда давлатимиз раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида ишга туширилган эди. Бу қиймати 160 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, йилига 50 минг дона электромобиль ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бунинг учун қўшма корхона замонавий саноат инфратузилмаси билан таъминланди. Қарийб 2 километр темир йўл тортилди. Ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун бутловчи қисмлар омбори, 1 минг 200 та контейнер сиғимига эга логистика маркази қурилди.

Заводга Хитойдан роботлаштирилган тизимлар ва ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёни автоматлаштирилган. Электромобилнинг геометрик ўлчамларини юқори аниқликда текширувчи лаборатория ташкил қилинган.

Президент ушбу имкониятларни кўздан кечирди, хитойлик шериклар билан суҳбатлашди.

Ҳозирда бу ерда Chazor ва Song Plus Champion моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди. 

 

Сўнгги хабарлар