Ўзбекистонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ўзбекистонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди
Фото: Telegram

Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Андижон вилояти ҳокимлигининг матбуот хизматига таяниб.

Ноябрь ойи охирида ижтимоий тармоқларда Labo автомашина ҳайдовчиси юкхонага ортилган юклар устини тўсиш учун байроқдан (ёпқич сифатида) фойдалангани тасвирланган фото тарқалган.

Вилоят ЙҲХБ томонидан ушбу автомашина Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли экани аниқланган. Андижон вилояти ИИББ ахборот хизмати унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман суди томонидан қонуний чора кўрилганини билдирди.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203−1-моддаси (Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари – 1 миллион 20 минг сўм (37 800 тенге) миқдорида жарима қўлланди.

Сўнгги хабарлар