Ўзбекистонда юк машиналари учун “йўл йиғими” жорий этилмоқда

Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун йиғим тўланади. Бу ЎзбекистонРеспубликасининг 886-сонли Қонунидабелгиланган, деб хабар беради Kazinform агентлиги zamon.uzга таяниб.

юк машиналари
Фото: Kazinform

Унга кўра, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун табақалаштирилган йиллик 1,7-3,4 млн сўм (БҲМнинг 5-10 баравари) миқдорда “йўл йиғими” жорий этилади.

Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ундирилиши кўзда тутилмоқда.

Халқаро тажрибага кўра, ушбу амалиёт Австралия (4,5 тоннадан ортиқ), Германия (12 тоннадан ортиқ), Англияда (3,5 тоннадан ортиқ) жорий этилган.

Сўнгги хабарлар