Ўзбекистонда ЙПХ ходимини машина капотида "сайр қилдирган" ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистонда ЙПХ ходимини машина капотида “сайр қилдирган” ҳайдовчи воқеси Фарғона шаҳрида содир бўлган ва унга нисбатан ҳуқуқий чора кўрилгани маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб.

Ҳуқуқбузарлик
Фото: видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмай ходим устига машинани ҳайдагани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи МЖтКнинг 183 ва 194-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топилган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи бундан аввал ҳам бундай ҳуқуқбузарликни содир этган. У қилган ишидан пушаймон эканини ва бу ишни қайта содир этмаслигини билдирди.

 

Сўнгги хабарлар