Ўзбекистонда ёшлар сони қанча
TASHKENT. Kazinform — Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда ёшлар сони (14-30 ёш) 9 718 877 нафарни ташкил этган.
Шундан:
- Эркаклар — 4 992 002 нафар
- Аёллар — 4 726 875 нафар
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда пенсия олувчиларнинг умумий сони 4,4 млн нафарни ташкил этган.
Шунингдек, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 22 670 тани ташкил этган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этган.