Ўзбекистонда бакалавриат ва магистратурада қанча талаба таҳсил олмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этган.

талаба
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Шундан:

  • Бакалавриат — 1 478,7 минг нафар
  • Магистратура — 56,3 минг нафар

 Ҳудудлар кесимида талабалар сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 579,3 минг нафар;
  • Бухоро вилояти — 117,7 минг нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 111,6 минг нафар;
  • Тошкент вилояти — 101,5 минг нафар;
  • Фарғона вилояти — 98,9 минг нафар;
  • Самарқанд вилояти — 93,9 минг нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 76,2 минг нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 73,7 минг нафар;
  • Хоразм вилояти — 65,9 минг нафар;
  • Андижон вилояти — 65,7 минг нафар;
  • Наманган вилояти — 52,5 минг нафар;
  • Навоий вилояти — 42,5 минг нафар;
  • Жиззах вилояти — 32,4 минг нафар;
  • Сирдарё вилояти — 23,2 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда пенсия олувчиларнинг умумий сони 4,4 млн нафарни ташкил этган.