09:10, 06 Декабрь 2024 | GMT +5
Ўзбекистонда ёлғон ахборот тарқатганлик учун қандай жазо мавжуд
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон қонунчилигига кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (37 млн 500 минг сўмгача – тахминан 2 882 АҚШ доллари. Таҳририят эслатмаси) жаримага тортилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги расмий Huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб.
Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:
- БҲМнинг 200 бараваригача (75 млн сўмгача – тахминан 5 843 АҚШ доллари. Таҳририят эслатмаси) миқдорда жарима;
- 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- 2 йилгача озодликни чеклаш.