16:38, 05 Декабрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда йил бошидан буён 26 та майнинг ферма фош қилинди
Ноқонуний майнинг фаолияти юзасидан ҳуқуқ–тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида 26 та ҳолатда 58,2 млрд сўмга тенг бўлган 29 млн кВтли ёки 145 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмол эҳтиёжи учун зарур бўлган электр энергиясини ўғирлаш орқали майнинг фаолиятини амалга оширишганлиги аниқланди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 29 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) тегишли қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу шахслар процессуал тартибда ушланган.