Ўзбекистонда йил бошидан буён 15 нафар аёл 50 ёшдан кейин она бўлди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2024 йилнинг 9 ойи учун туғилиш статистикасини эълон қилди.
Адлия вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг учинчи чорагида 30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида 149 814 та никоҳ қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти Самарқанд вилоятидадир.
50 ёшдан ошган фуқаролар ўртасида 998 та никоҳ қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти Тошкент шаҳридадир.
20 ёшгача - 104 509 нафар аёл, 40 ёшдан кейин - 4497 нафар, 45 ёшдан кейин 58 нафар ва 50 ёшдан кейин 15 нафар аёл она бўлди.
60 ёшдан кейин 439 эркак, 70 ёшдан кейин 33 ва 50 ёшдан кейин 15 киши ота бўлди.
Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (82 808 та), энг ками Сирдарё вилоятида (16 577) қайд этилган.
Бу даврда 17 106 та эгизак туғилган бўлиб, уларнинг аксарияти Фарғона вилоятида (2063 та).
Шунингдек, ўтган йили ўртача никоҳ ёши аёлларда 22, эркакларда 26 ёш бўлгани қайд этилган.