Ўзбекистонда янги йил корпоратив кечаларини бюджет маблағлари ҳисобидан ўтказиш тақиқланади

Ўзбекистонда янги йил корпоратив кечаларини бюджет маблағлари ҳисобидан ўтказиш тақиқланади
Фото: pixabay.com

Ўзбекистонда давлат ташкилотларига янги йил корпоратив тадбирларини бюджет маблағлари ҳисобидан ўтказиш тақиқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Daryo.uz ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда ҳукумат йиғилишида республика бош вазири Абдулла Арипов тегишли топшириқ берган.

Фармойишга кўра, барча вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик жамиятлари ва давлат улуши бўлган тижорат банкларига бюджет маблағлари ҳисобидан янги йил байрами кечалари ташкил этиш тақиқланади.

- Бюджет пуллари - халқнинг пули. Унинг ҳар бир тийини муҳим. Халқимиз бу пулни кўнгилочаримиз учун бермаган, — деди ҳукумат раҳбари.

Шу билан бирга, давлат органлари раҳбарияти ва ходимларига ўз маблағлари ҳисобидан байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланмайди.

Ўзбекистонда мансабдор шахслар ва бюджет ташкилотлари учун худди шундай тақиқ 2022 йилда ҳам амал қилган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram