Ўзбекистонда Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди

TASHKENT. Kazinform - “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти қарори қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎР Адлия вазирлигининг Huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб.

тақвим
Фото: ЎР Адлия вазирлиги

Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,8 миллиард доллардан ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар