Ўзбекистонда янги цемент заводи ишга туширилди

Ўзбекистонда янги цемент заводи ишга туширилди
Фото: вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида янги цемент заводининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Маълумотларга кўра, Хитойнинг Conch International Holdings Limited ва Zhejiang Shangfeng Building Materials Co Ltd. компаниялари ушбу лойиҳага 250 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармоя киритди.

Маълум қилинишича, завод йилига 2,5 миллион тоннага яқин цемент ишлаб чиқаради.

Маҳсулотларнинг бир қисми экспорт қилинади. Кутилаётган экспорт ҳажми 10 миллион долларни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар