Ўзбекистонда “Yandex Taxi” ҳайдовчисини пичоқлаган 2 нафар талабага суд ҳукми ўқилди
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 27 апрель куни соат 23:30 атрофида содир бўлган.
2 нафар талаба йигит М.З. ва М.Д. қасддан одам ўлдириш ва ўзганинг мулкини эгаллашни режа қилган.
Оқибатда улар белгиланган манзилга етиб боргач, машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган Д.М. ҳайдовчига тўсатдан ҳужум қилиб, унинг бўйнига пичоқ билан бир марта урган. Зарбадан кейин ҳайдовчи Ч.А. қаршилик кўрсатишни бошлаган. Уни машинадан чиқармаслик мақсадида Д.М. бўйнидан бўғиб, З.М. эса қўлларидан ушлаб турган.
Бироқ шу вақтда Янгийўл туман ИИБ ходимлари ушбу ҳолатни кўриб, воқеа жойига етиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми «и, п» бандлари ва 164-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳолат юзасидвн суд иши Тошкент вилояти ЖИБ Янгийўл тумани судида кўриб чиқилди.
Суд мажлисида талабалар айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
"Пичоқ урганимдан кейин қонни кўриб, қўрқиб кетдим. У бола (шеригим) ҳам тош билан уриши керак эди. Лекин "бўлди, урманг", деб, унинг тошини ҳам ташлаттирдим. Қилган ишимдан пушаймонман".
Суд ҳукмига кўра, судланувчилар Д.М. ва З.М. ЖКнинг 25, 267-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Д.М.га ЖКнинг 85-моддасида белгиланган қоидани ҳисобга олиб, 7 йил муддатга;
З.М.га эса ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.