Ўзбекистонда вертолёт иштирокидаги тўй кортежи ҳайдовчилари жазога тортилди

Тошкент вилоятида тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган Captiva ҳайдовчиларига чора кўрилди, деб хабар беради Kazinform Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматига таяниб.

Тўй
Фото: видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта Captiva ҳайдовчилари тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ҳамда уларнинг тепасида вертолётда келин ва куёв учгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур ҳодиса Тошкент вилоятида содир этилган.

 

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилган. Тўй вақтида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бериб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган барча транспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тўй кортежи
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати

 

Видеодаги вертолётга эътибор қаратилса у Uzbekistan Airways'га тегишли UK-12504 вертолёти эканини кўриш мумкин. Аммо, хабарда вертолёт ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

 

Сўнгги хабарлар