Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 млн нафардан ошди

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 млн нафардан ошди
Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform - 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони шахслар 4 миллион 83 минг 700 кишини ташкил этмоқда. Кўрсаткич бир йилда 86 фоизга ўсган, деб хабар беради Kazinform агентлиги «Фискал таҳлиллар» Telegram-каналига таяниб.

Маълум қилинишича, айни пайтда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 57 фоизи эркаклар, 43 фоизи эса аёллардир. Кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 86,8 фоизга ошган.

Ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар:

маиший хизматлар — 133,6 (987,4 мингта);

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 113,5% (203,5 мингта);

ахборот-коммуникация — 96,7% (51,6 мингта).

Ҳудудлар кесимида олиб қаралганда, кучли учликка Самарқанд (470 мингдан ортиқ), Қашқадарё (413 мингдан ортиқ) ва Тошкент (378 мингдан ортиқ) вилоятлари киритилган. Жиззах, Навоий ва Сирдарё сўнгги ўринларда бормоқда.

Шунингдек, енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар 611,6 минг нафарни ташкил этди. Шундан 344,7 минг нафари 2024 йилда рўйхатдан ўтган.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 млн нафардан ошди
Инфографика: Солиқ қўмитаси ахборот хизматиИнфографика: Солиқ қўмитаси ахборот хизмати

 

Сўнгги хабарлар
telegram