Ўзбекистонда ўқитувчилар мақоми тўғрисидаги қонун кучга кирди
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Педагоглар мақоми тўғрисида”ги Қонунни имзолади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Ҳужжатда педагог ходимларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя тамойиллари белгилаб қўйилган.
Шунингдек, педагогик этика қоидалари, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш стандартлари ҳам белгилаб берилган.
Қонунда ўқитувчиларга нисбатан бир қатор тақиқлар ҳам белгиланган. Хусусан, ўқитувчиларни асосий ишига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш, уларнинг касбий фаолиятига аралашиш тақиқланади.
Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ умумтаълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларда 700 мингга яқин ўқитувчи меҳнат қилади.