Ўзбекистонда уч ойда 42,3 мингта никоҳ қайд этилди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органларида 42,3 мингта никоҳ қайд этилган.
Никоҳларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Қашқадарё вилояти — 4 984 та
- Самарқанд вилояти — 4 421 та
- Сурхондарё вилояти — 3 982 та
- Фарғона вилояти — 3 935 та
- Хоразм вилояти — 3 723 та
- Тошкент шаҳри — 3 676 та
- Андижон вилояти — 3 215 та
- Наманган вилояти — 2 897 та
- Бухоро вилояти — 2 828 та
- Тошкент вилояти — 2 780 та
- Қорақалпоғистон Республикаси — 2 737 та
- Жиззах вилояти — 1 338 та
- Сирдарё вилояти — 904 та
- Навоий вилояти — 881 та
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда жами 267 131 та никоҳ қайд этилган.