Ўзбекистонда уч кишини ўлдирган собиқ ИИБ ходими умрбодга қамалди

TASHKENT. Kazinform – Сирдарё туманида 2024 йилнинг апрель ойида бир оиланинг уч аъзосини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, деб ёзади Gazeta.uz.

Преступление Қылмыс наручники задержания Кісен ұсталды МВД РК ҚР ІІМ
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Қотиллик 27 апрель куни содир этилган. 4 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилган.

Судланувчи 2022 йилдан 2023 йилгача ИИБ жамоат тартибини сақлаш бўлимида махсус қабулхона навбатчилик қисми инспектори лавозимида ишлаган.

Эркак 26 апрель куни фуқаро Э.К. (аёл)нинг уйига борган ва суҳбат давомида улар орасида келишмовчилик юзага келган. Аёл эркакнинг отаси ва қизини ҳақоратлагани сабабли жанжал келиб чиққан.

Шундан сўнг судланувчи хонада бўлган ўткир тиғли аёллар тирноғини текислаш воситаси билан жабрланувчининг бўйин, жағ ва пешона соҳаларига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Эркак ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, марҳуманинг ўғлини ҳам, қўшни хонада ётган онасини ҳам қасддан ўлдирган. Эркак мурдалар ётган хоналарни ёқиб юборган. Бундан ташқари, у стол устида турган Redmi 12 русумли телефон аппаратини яширин равишда қўлга киритган ва уйни тарк этган.

Суд ҳукмига кўра собиқ ИИБ ҳодими назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.

Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «в, р» бандлари билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Сўнгги хабарлар