12:32, 19 Декабрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда туғилиш 4 фоизга ошди

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 887 минг 424 нафар янги туғилган чақалоқ рўйхатга олинган.
“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга кўпдир. 2023 йилнинг 11 ойида 459 701 нафар ўғил ва 427 723 нафар қиз туғилди”, – дейилади агентлик хабарида.
Бундан ташқари, 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 41 миллиондан ошиши мумкин.
Муаллиф: Алихан Асқар