Ўзбекистонда тиббий ОТМнинг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади

ASTANA. Kazinform - Huquqiyaxborot расмий Telegram каналининг хабар беришича, тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади.

Ўзбекистонда тиббий ОТМнинг 200 нафар битирувчи хорижда ўқитилади
Фото: UzA

Президент қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:

— тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;

— тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

—Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;

— тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:

— “Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management);

— “Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили” (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);

— “Жамоат саломатлиги: овқатланиш” (Public Health: Nutrition);

— “Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);

— “Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).

Сўнгги хабарлар