Ўзбекистонда тезликни оширган Олимпия чемпиони жаримага тортилди

TASHKENT. Kazinform – Тошкент шаҳрида Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев президент совға қилган Tahoe автомобилида 110 км/соат тезликда ҳаракатланган видеоси тарқалди. Бу видеони спортчининг ўзи Instagram саҳифасига жойлаштирган. Видео кейинроқ ўчириб юборилган, деб ёзади Xabar.uz сайти.

Ташкент
Фото: ЎР МОҚ

Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлгач, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси спортчи жарима қилинганини эълон қилди.

Тезликни белгиланган меъёрдан ошириб ҳаракатланган Tahoe автомашинаси ҳайдовчисига чора кўрилган.

“Ижтимоий тармоқларда Tahoe русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси юқори тезликда (110 км/с) ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи 2001 йилда туғилган М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128 прим 3-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада чемпионларига 200 минг АҚШ доллари, Tahoe автомобили ва икки қаватли коттеж совға қилинганди.

Сўнгги хабарлар