Ўзбекистонда темир йўллар узунлиги қанча

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда умумий фойдаланишдаги темир йўлларнинг узунлиги 4,7 минг километрни ташкил этган.

темир йўл
Фото: Миллий статистика қўмитаси

2000 йилда бу кўрсаткич 3,5 минг километрни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда умумий фойдаланишдаги қаттиқ қопламали автомобиль йўллари узунлиги 42 054 километрни ташкил этган.