Ўзбекистонда темир йўл вокзалларига кутиб олувчи ва кузатувчиларнинг паспортсиз киришларига рухсат берилади

Вокзал
Фото: Kazinform

Ўзбекистонда эндиликда кутиб олиш ва кузатиб қўйишда фуқароларга вокзалларга паспортсиз киришга рухсат этилади. Перрон ва поездлар бундан мустасно, деб хабар беради Kazinform Газета.uzга таяниб.

Ўзбекистонда вокзал биноларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз киришга рухсат берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги 12 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 апрелдаги қарорига асосланиб маълум қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, ташриф буюрувчилар фақатгина вокзал биносига паспортсиз киришлари мумкин бўлади. Йўловчилар платформасига — перронга йўловчи поезд чипталарига эга бўлган йўловчилар ҳамда ҳаракатланиши чекланган бемор ёки кекса ёшдаги йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчи фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин бўлади.

Чипталари йўқ шахслар, шунингдек, чиптада кўрсатилган маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги маълумотларга мос бўлмаган фуқароларнинг йўловчилар платформаси-перронга ва йўловчи ташиш вагонларига киришига йўл қўйилмайди.

Ўтган йиллар давомида вокзал ва аэропортларга кириш босқичма-босқич кучайтирилди. Йўловчилар назоратнинг бир неча босқичларидан ўтишга мажбур бўлдилар, кутиб олувчи ва кузатиб қўювчилар вокзал ва аэропортлар биноларига киритилмади. 

Сўнгги хабарлар
telegram