Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланаётган 400 га яқин давлат хизматчиси аниқланди
ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда давлат хизматида бўлган ва тадбиркорлик субъектларига эгалик этган вазирликларнинг 398 нафар мутахассиси аниқланди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Аниқланишича, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган 398 нафар ходими 449 та тадбиркорлик субъектининг таъсисчилари бўлган.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги 93 нафар ходим 112 та корхона таъсисчиси бўлса, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар мутахассиси 35 та тадбиркорлик субъектига эга. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 279 нафар ходим 302 та корхона раҳбари эканлиги аниқланди.
Агентлик томонидан мазкур вазирликларга тегишли таклифлар юборилиб, натижада қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилди.