Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш вақтинча тақиқланади

TASHKENT. Kazinform - 10 мартдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланади. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли Қонунига асосан жорий қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform xs.uzга таяниб.

рыбалка
Фото: Наталья Зинченко/Kazinform

Демак, балиқларнинг уруғ қўйиш мавсуми давомида Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларида 10 мартдан 31 майга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида 25 апрелдан 10 июнга қадар ва бошқа барча сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майга қадар балиқ овлаш мумкин эмас.

Шунингдек, тақиқ даврида браконьерларга қарши кураш кучайтирилади. Ноқонуний балиқ овлаганларга эса кескин чора кўрилади.

Сўнгги хабарлар