Ўзбекистонда сунъий интелллект ёрдамида яратилган мухбир иш бошлади
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) эндиликда ўзбек медиасида янгилик ҳисобланаётган сунъий интеллектдан ҳам фойдаланади.
Агентлик ҳам замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда сунъий интеллект асосида Собира Холдорова номли махсус робот-мухбир яратди. У Ўзбекистон янгиликларини дунё ҳамжамиятига тўққиз тилда – ўзбек, инглиз, рус, француз, араб, хитой, немис, испан ва қозоқ тилларида етказиб беради.
Сохта видеолардан ҳимояланиш мақсадида ҳар бир видеода махсус QR-код мавжуд. Агар уни фаоллаштирсангиз, ЎзА расмий сайтидаги видеога ҳавола чиқади ва шу орқали видео ҳақиқийлигини аниқлай оласиз.
Маълумот учун: Собира Холдорова – Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги биринчи профессионал аёл журналист бўлган. Сунъий интеллект асосида яратилган мухбирга Собира Холдорова номини қўйишдан мақсад, қатағон қурбони бўлган биринчи ўзбек аёл журналистининг ёрқин хотирасини тиклашдир.