Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда тиббиёт сифатини ошириш доирасида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” ташкил этилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири Мадибек Джанибеков.

Минздрав итоги года
Фото: Kazinform

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида давлат органи шаклида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офисини ташкил этиш таклиф этилмоқда.

“Марказ давлат тиббий суғуртаси тизимини тўлиқ жорий этиш ҳамда давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори-дармонлар пакетини жорий этиш, тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини кучайтириш; кадрлар салоҳиятини ошириш, халқаро стандартларга асосланган тиббий таълим ва фан тизимини ривожлантириш”, – дея хабар беради матбуот хизмати.

Марказ рақамли технологияларни кенг жорий этиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жадаллаштириш, хусусий секторни кенгайтириш, давлат харидларининг шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилишга ҳам ҳисса қўшади.

Лойиҳа офисининг фаолиятига шартнома асосида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассислари, шунингдек, хорижий эксперт ва маслаҳатчилар жалб этилади.

Сўнгги хабарлар