Ўзбекистонда «SAMO» МЧЖ корхонасининг фармацевтик фаолияти бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон
Фото: UzA

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан «Антиструмин» дори воситасини ишлаб чиқарган «SAMO» МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб

Текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва корхона томонидан мажбурий риоя қилиш шарт бўлган лицензия талаб ва шартлари бўйича ҳолатлар ўрганилмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, таъкидланишича, Марказнинг аккредитациядан ўтган лабораториялари томонидан «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»га мувофиқ, «Антиструмин» дори воситасининг хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича ўрнатилган тартибда таҳлил жараёнлари кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram