Ўзбекистонда референдумда иштирок этувчи сайловчилар рўйхатига 600 нафар қозоғистонлик киритилди
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон пойтахтидаги Қозоғистон элчихонаси ёнидаги сайлов участкасида АЭС қуриш бўйича референдумга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар беради Кazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
“Республика референдумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Иккита овоз бериш кабинаси ва қутилари ўрнатилди. Сайловчилар рўйхатига кўра, 600 нафар қозоғистонлик мавжуд. Хорижий давлатлардаги энг йирик сайлов участкаларидан бири Тошкент шаҳрида жойлашган. Шунингдек, имконияти чекланган фуқароларнинг ўз уйида ўз танловини амалга ошириши учун шароитлар яратилиб, кўчма қутилар етказиб бериш бўйича гуруҳлар тузилди. Бироқ ҳозирча бундай сўров келиб тушмаган. Умуман олганда, Ўзбекистондаги барча Қозоғистон фуқаролари билан алоқадамиз”, — деди 399-сонли участка сайлов комиссияси раиси Жаслан Исқақов.
Унга кўра, 399-сайлов участкасига Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, Ўзбекистонда вақтинча ишлаб ва истиқомат қилаётган ватандошлар, қозоғистонлик сайёҳлар ва хизмат сафарида бўлган фуқаролар бориши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 399-сайлов участкаси Қозоғистон Республикаси элчихонаси биносида (Абай кўчаси, 1-уй) жойлашган. У ерда овоз бериш маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00 да бошланади ва 20:00 да тугайди.