Ўзбекистонда рақамни ўзгартирмаган ҳолда “сим карта"ни ўзгартириш мумкин

Симкарта
Фото: my.gov.uz

Ўзбекистон мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Бу ҳақда “ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023"да маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги my.gov.uzга таяниб.

Эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин. Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади.

Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.

Келгусида абонентларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан туриб, онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали абонент рақамини кўчиришга ариза юбориш хизмати йўлга қўйилади.

Сўнгги хабарлар