Ўзбекистонда поезд чипталари учун талабаларга 50 фоизлик чегирма берилади

2023 йил 25 декабрдан 2024 йил 7 январгача олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларга поезд чипталарида тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ матбуот хизматига таяниб .

Ўзбекистонда поезд чипталари учун талабаларга 50 фоизлик чегирма берилади
Фото: UzA

Қайд этилишича, чегирмалар SV /VIP класс вагонларига ва юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездига амал қилмайди.

Чипталарни сотиб олиш учун паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриш ёки электрон тарзда чипта харид қилишда https://eticket.railway.uz/ сайтидан фойдаланиш мумкин.

Сўнгги хабарлар