Ўзбекистонда пластик пакетлар 2027 йилдан тақиқланиши мумкин
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни таклиф қилмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги gazeta.uzга таяниб.
2027 йилдан бошлаб Ўзбекистонда пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этиляпти.
Бундан ташқари, пластик маҳсулотларининг кимёвий таркибидаги зарарли моддалардан фойдаланишни чеклаш ва қадоқларда қайта ишланган пластикдан фойдаланиш коэффицентларини белгилаш назарда тутилган.
Ҳужжат лойиҳаси 2025 йил сентябрь ойигача ишлаб чиқилиши ва 2025 йил ноябрь ойигача Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.
Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 ноябрга қадар пластик қадоқларни ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган:
- «тараларни қайтариш», ушбу турдаги чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш;
- утилизация йиғимини тўлаш бўйича кенгайтирилган мажбуриятни жорий қилиш.
Айни пайтда 100 дан ортиқ мамлакатда бир марталик пластик пакетларга тўлиқ ёки қисман тақиқ жорий этилган. 2010 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда пластикни босқичма-босқич йўқ қилишга қаратилган давлат дастурлари сони уч баравар ошган.