Ўзбекистонда парламент сайлови ўтган деб ҳисобланди

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда парламент сайлови ўтган деб эътироф этилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

сайлов
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Марказий сайлов комиссиясининг соат 13:00 ҳолатига кўра, рўйхатга олинган 19,9 миллион сайловчининг 47,6 фоизи овоз берди.

– Сайлов ўтган деб топилди, – деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, агар сайловда аҳолининг 33 фоизи қатнашиб, овоз берган бўлса, сайлов муваффақиятли ўтган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси (парламент қуйи палатаси) ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Овоз бериш соат 20:00 гача давом этади.

Сўнгги хабарлар