Ўзбекистонда ОТМларга ўқишга қабул қилиш учун талаблар кучайтирилади
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун минимал балл ўзгаради, дея хабар беради Кazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан маълум қилишларича, ўқишга қабул қилиш учун талаб қилинадиган минимал балл икки баравар оширилади.
“Ўқишга қабул қилиш учун зарур бўлган энг кам балл икки баравар оширилиб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва менежмент йўналишлари бўйича - 94,5, бошқа йўналишлар учун 75,6 (ҳозирда барча йўналишлар учун 56,7 балл) даражасида белгиланади”, — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, давлат олий таълим муассасаларида грант асосида таълим олган талабалар учун ўқишни тугатгандан кейин 3 йил мажбурий меҳнат талаби олиб ташланди.
Бундан ташқари, ижтимоий-гуманитар йўналишларга ажратиладиган давлат буюртмалари сони қисқартирилади, шунга мос равишда ушбу квоталар муҳандислик, тиббиёт ва табиий фанларга йўналтирилади.