Ўзбекистонда октябрь ойида 6 млн литрдан ортиқ нефть маҳсулотларининг сифатсиз эканлиги аниқланди

Нефть маҳсулотлари
Фото: Узэнергоинспекция

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция"нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 млн 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ўзэнeргоинспeкция матбуот хизматига таяниб.

Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсамалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.

Маълумот ўрнида, президентнинг 2020 йил 4 апрелдаги "Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4664-сон қарорининг 8-бандига асосан, 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.

Сўнгги хабарлар
telegram