Ўзбекистонда нефть, газ ва кўмир қазиб олиш камайди

Ташкент
Фото: pixabay.com

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда қазиб олинаётган газ, нефть ва кўмир ҳажми камайди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, апрель ойида мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми 3,7 миллиард куб метргача камайган. Жорий йилнинг 4 ойида 15,3 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилган бўлса-да, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 фоизга камдир.

Шу билан бирга, бир ой ичида мамлакат конларидан қазиб олинадиган кўмир миқдори камайган. Яъни, ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан жорий йилда ишлаб чиқариш 25,8 фоизга камайган ва 357,7 минг тоннани ташкил этган.

Айни пайтда нефть қазиб олиш 1,3 фоизга камайиб, 62,2 минг тоннани ташкил этди. Ўзбекистонда жорий йилнинг 4 ойида нефть конларидан жами 241,3 минг тонна қора олтин қазиб олинди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,7 фоизга кам.

Сўнгги хабарлар