Ўзбекистонда Наврўз қандай нишонланади

Наврўз
Фото:ЎзА

TASHKENT. Kazinform - 2024 йилда Ўзбекистонда Наврўз байрами “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида ўтказилади. «Республикада байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги тегишли қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Президент 2024 йилда мамлакатда Наврўз умумхалқ байрами – сайил сифатида кўтаринки руҳда ва юксак савияда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Байрам арафасида республика бўйлаб “Яшил макон” экологик лойиҳаси тадбирлари, ҳар бир шаҳар, туман, кўча ва маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган умумхалқ ҳашари ўтказилади.

Шаҳар ва қишлоқларнинг асосий кўчалари, майдон ва боғлар миллий услубда безатилади.

Байрам тадбирлари давомида кенг кўламли концерт дастурлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, қишлоқ хўжалиги ва китоб ярмаркалари ташкил этилади. Баҳорги таомларни татиб кўриш учун очиқ павильонлар ташкил этилади.

– Бу йил Наврўз айёми муқаддас Рамазон ойида нишонланаётганини инобатга олиб, кекса авлод вакилларига, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига ҳар томонлама ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиш лозим, “Меҳрибонлик», “Мурувват” ва “Саховат” уйларида яшовчи фуқароларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиши, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун дастурхонлар ташкил этиш ҳамда турли хайрия тадбирларини амалга ошириш лозим”, - дейилади қарорда.

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 21-24 март кунлари қаторасига тўрт кун дам олади.

Сўнгги хабарлар