Ўзбекистонда Наврўз байрами арафасида умумхалқ ҳашари бўлиб ўтди

Ўзбекистонда Наврўз байрами арафасида умумхалқ ҳашари бўлиб ўтди
Фото: Kazinform

ТASHKENT. Кazinform - 16-18 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида умумхалқ шанбалиги ҳашари бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Хашар Наврўз ва Рамазон ойини муносиб нишонлаш мақсадида ўтказилди. Унга кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларида маҳаллалар, турар-жой массивлари, болалар майдончаларини ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Мамлакат бўйича 9 минг маҳалла ҳудудида 16 миллион тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ўзбекистонда Наврўз байрами арафасида умумхалқ ҳашари бўлиб ўтди
Фото: Kazinform

 

Бундан ташқари, “Яшил ҳудуд” миллий экологик лойиҳаси доирасида кўчат экиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг санитария-гигиена маданиятини ошириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Наврўз байрамини давлат байрами сифатида нишонлаш ҳақида кўрсатма берган эди. Бу йил ўзбекистонликлар байрамни “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида нишонлайди.

Сўнгги хабарлар