11:45, 19 Октябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати неча йил
Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб

Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади.
Ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун ҳаёти давомида ва ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган охирги шахс вафот этганидан кейин 70 йил давомида амал қилади.