Ўзбекистонда мобил интернет абонентлари сони 10 йилда 4,3 баробарга ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернет тармоғига уланган абонентлар сони 33,3 млнтани ташкил этган.

Ўзбекистонда мобил интернет абонентлари сони 10 йилда 4,3 баробарга ошган
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 25,5 млнтага ёки 4,3 баробарга ошган.

Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2015 йил — 7,8 млн
  • 2016 йил — 9,0 млн
  • 2017 йил — 10,3 млн
  • 2018 йил — 12,7 млн
  • 2019 йил — 15,7 млн
  • 2020 йил — 17,9 млн
  • 2021 йил — 21,0 млн
  • 2022 йил — 24,0 млн
  • 2023 йил — 27,1 млн
  • 2024 йил — 29,2 млн
  • 2025 йил — 33,3 млн

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.