Ўзбекистонда хорижда ишлаётганларга ипотека кредити олишга имконият яратилади
TASHKENT. Kazinform - Шавкат Мирзиёев хорижга ишлашга кетганлар Ўзбекистонда расмий даромади йўқлиги туфайли ипотека кредити ва субсидия ололмаётганини таъкидлаб, мамлакатга олти ой ичида мунтазам пул жўнатаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизимяратишга топшириқ берди, деб ёзади Газета.uz.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 январь куни ипотека дастури бўйича бўлиб ўтган йиғилишда мигрантлар ипотека кредити олишига имкон берувчи тизим яратишга топшириқ берди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
«Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган. Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга „Ўзбекистонда расмий даромади йўқ“, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти», — дея таъкидлади у.
Шу сабабли президент мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш бўйича топшириқ берди.