Ўзбекистонда метро бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди

Ўзбекистонда метро бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди
Фото: UzA

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент метрополитенининг “Халқлар дўстлиги” бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Тошкент метрополитенидан фойдаланганда йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олишнинг ҳожати қолмаяпти. Ўтиш жойида УЗИНФОКОМнинг - Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилди.

Кафтингизни сканер устига тутасиз ва тизим сизни идентификация қилади. Сиздан автоматик тарзда тўлов ечиб олинади. Бунинг учун сиз бир неча дақиқа сарфлаб, дастур орқали ўз шахсий маълумотларингизни киритишингиз зарур.

Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобиль илова ҳам ишга туширилган. Мобиль илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг тўлов учун кафтингиз кифоя қилиб, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки, QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошира оласиз.

Сўнгги хабарлар