Ўзбекистонда МДҲда жиноий даромадларни легаллаштириш хавфини ўрганиш бўйича марказ ташкил этилиши маъқулланди

 Шавкат Мирзиёев
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфини баҳолаш халқаро марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.

Ҳужжат 26 август куни имзоланди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон раҳбарининг қарорига кўра, ушбу халқаро шартнома ижроси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти зиммасига юклатилди.

Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли идоралар раҳбарлари эса халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг бажарилишини назорат қилишлари шарт.

Эслатиб ўтамиз, мазкур марказни ташкил этиш тўғрисидаги келишув МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг ўтган йилнинг октябрь ойида Бишкекда бўлиб ўтган йиғилишида имзоланган эди.

Ҳужжат барча иштирокчи томонларга билдиришнома юборилганидан ва ички тартиб-қоидалар бажарилганидан кейин 30 кундан кейин кучга киради.

Сўнгги хабарлар
telegram