Ўзбекистонда мажоритар сайлов тизими жорий этилади

Тошкент
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати мамлакатда сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабарига кўра, тегишли қонунга мувофиқ, парламент қуйи палатасига сайлов аралаш (мажоритар, пропорционал) тизим асосида ўтказилади.

“Талабга кўра, Қонунчилик палатаси депутатларининг 75 нафари мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (партиялар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округларидан сайланади”, — дейилади Сенат матбуот хизматида.

Шунингдек, сиёсий партиялардан депутатликка номзодлар кўрсатишда хотин-қизларнинг улуши депутатликка номзодлар умумий сонининг 40 фоизига тенг бўлиши керак. Аввалги талабга кўра, аёллар номзодларнинг 30 фоизини ташкил қилиши керак.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар